Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди. Хусусан, трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишда Қатар Давлати иштирокини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув давомида мазкур лойиҳа юзасидан «Ўзбекистон Темир йўллари» АЖ вакиллари иштирокида тақдимот ўтказилди.

Шунингдек, фуқаро авиацияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида «Qatar airways» авиакомпанияси томонидан Доха – Тошкент – Доха йўналишида авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Қатар Давлати Транспорт вазири ўринбосари Ҳамад Исо Абдулло мазкур масалада ҳозирда давлат ички жараёнлари тугатилаётганини, 2024 йил март ойи охиридан рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилганини маълум қилди, деб хабар беради Транспорт вазирлшиги матбуот хизмати.