Бу ҳақда Қатар Молия вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Сауд бен Абдулла аль-Аттийя Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида РБК телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“2022 йилда Қатарда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишлари 95 фоизга бажарилди, — деди вазир ўринбосари. — Стадионлар тўлиқ қуриб битказилиш арафасида. Биз ушбу стадионлар атрофида шаҳар қуришни деярли якунладик. Тўғри пандемия кўплаб секторларга ўз таъсирини ўтказди. Лекин барча лойиҳалар ўз вақтида амалга ошиши учун қўлимиздан келган барча имкониятни ишга солдик”.

Аль-Аттийя, шунингдек, хорижлик мухлислар Қатарга келиб, чемпионатдан завқ олишлари мумкинлигига умид билдирди.