Компания вице-президенти Аҳмад ал-Куварий бинолар, турар-жой иншоотлари, замонавий уй-жойлар, савдо-кўнгилочар мажмуалар, омборлар, саноат корхоналари ва шифохоналар қуришга ихтисослашган «Bin Twar & Partner’s Group» гуруҳи фаолияти билан таништирди. Компания Туркияда ўз офисига эга ва дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида турли лойиҳаларни амалга оширади.

Қатар вакили Ўзбекистонда замонавий турар-жой бинолари, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва саноат объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Тадбирда мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароит ва тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида Аҳмад ал-Куварий бошчилигидаги «Bin Twar & Partner’s Group» гуруҳи делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.