Спорт тадқиқотлари халқаро маркази (CIES Football Observatory) Қатар-2022 жаҳон чемпионатининг энг қиммат таркибга эга жамоалари рўйхатини тузди.

Унга кўра, Англия терма жамоасининг умумий таркиби баҳоси энг қиммати сифатида қайд этилган. Гарет Саутгейт шогирдларининг умумий баҳоси – 1,499 миллиард еврони ташкил этган.

Шунингдек, бу борадаги кучли бешликдан Бразилия, Франция, Испания ва Португалия ҳам ўрин олган.

ЖЧ-2022нинг энг қиммат таркибга эга жамоалари ўнлиги:

1. Англия – 1,499 млрд евро;
2. Бразилия – 1,455 млрд евро;
3. Франция – 1,337 млрд евро;
4. Испания – 1, 201 млрд евро;
5. Португалия – 1,154 млрд евро;
6. Германия – 1,020 млрд евро;
7. Нидерландия – 756 млн евро;
8. Аргентина – 748 млн евро;
9. Уругвай – 590 млн евро;
10. Бельгия – 562 млн евро.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 баҳслари 20 ноябрдан старт олади. Турнир 18 декабрга қадар давом этади.