Учрашув давомида Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида тинч сиёсий жараённи илгари суриш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулла Бародар Афғонистон муаммоларига доимий эътибор қаратаётгани учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди. Бундан ташқари, «Толибон» ҳаракати раҳбарияти вакили Ўзбекистоннинг Афғонистонда транспорт ва энергетика соҳаларида муҳим иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини мамнуният билан қўллаб-қувватлади.

У, айниқса, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган йирик инфратузилма лойиҳалари нафақат Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига, балки мамлакатда тўлақонли тинч сиёсий жараённи бошлаш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шу ўринда Афғонистон келажакда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида «ишонч ва ҳамкорлик кўприги»га айланиши мумкинлиги билдирилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.