Узум таркибида В гуруҳидаги барча витаминлар, Е, А, РР, К, С ва Д витаминлари ҳам етарлича сақланади. Бундан ташқари, узумда темир, мис, калий, кальций, магний, рух, бор, ванадий, альюминий молибден, пектин, селен, титан, кобальт, радий анион, хлор, кремний ва олтингугурт каби моддалар ҳам бор.

Узум тозаловчи восита сифатида инсон организмига тушган ҳар қандай инфекцияни ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга. Ундаги антисептик хусусият инсонни заҳарланишдан сақлайди.

Узумнинг дунё табиблари томонидан тан олинишига сабаб унинг балғам кўчирувчи, терлатувчи, заҳар ва инфекцияларни тозаловчи, бактерияларни ўлдирувчи, организмдаги тошни майдаловчи ва қонни тўхтатувчи хусусиятга эгалигидир.

Мамлакатимизда узум етиштириш яхши йўлга қўйилган. Шунингдек, юртимизда етиштирилаётган узум навлари жаҳон бозорида ҳам харидоргир.

Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 11 ойи давомида ҳудудлар кесимида хорижга қанча узум эксперт қилинганини маълум қилди. Унга кўра:

Фарғона вилояти – 88,4 минг тонна.

Самарқанд вилояти – 36,6 минг тонна.

Сурхондарё вилояти – 28,7 минг тонна.

Тошкент вилояти – 25 минг тонна.

Хоразм вилояти – 20,3 минг тонна.  

Наманган вилояти – 11,4 минг тонна. 

Қашқадарё вилояти – 9,3 минг тонна. 

Андижон вилояти – 7,5 минг тонна.

Тошкент шаҳри – 6,7 минг тонна.

Навоий вилояти – 3,6 минг тонна. 

Бухоро вилояти – 2,8 минг тонна.

Қорақалпоғистон Р. – 1,3 минг тонна. 

Сирдарё вилояти – 1,1 минг тонна.

Жиззах вилояти – 1,1 минг тонна.