Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари 420 759 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 417 215 тани ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг юқори кўрсаткичларига эга ҳудудлар:

 Тошкент шаҳрида – 82 237 та
 Тошкент вилоятида – 38 665 та
 Самарқанд вилоятида – 37 862 та
 Фарғона вилоятида – 36 143 та
 Қашқадарё вилоятида – 32 688 та
 Андижон вилоятида – 27 230  та

 Иқтисодий фаолият турлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари сони:

 Савдо соҳасида – 151 761 та

 Саноат соҳасида – 74 713 та

 Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 41 426 та

 Қурилиш соҳасида – 34 772 та

 Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 27 785 та