2022 йил 1 апрелдан бошлаб 2023 йил 1 апрелга қадар давом этадиган имтиёз доирасида маҳаллий корхоналар (уларнинг ваколатли вакиллари)га Европа Иттифоқи давлатларига юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларини 70 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.
Қўшни давлатларга экспорт қилинган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар учун ташиш харажатларини 50 фоизгача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади, бу ҳақида Biznes-ombudsman телеграмм канали хабар бермоқда.