Маҳсулотлар рўйхати зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлаш қобилиятига эга сабзавотларни ўз ичига олади. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш  билан организмнинг табиий ўзини ўзи тозалаш жараёни бошланади. Сабзавотлар хавфли ўсмалар ва эрта ўлим эҳтимолини камайтиради.

Шифокорлар рўйхат аввалида энг фойдали маҳсулотлар дея , Брюссель, брокколи, гулкарам, лавлаги, шолғом ва васабини келтиришди. Бироқ, кутилган натижага эришиш учун кун давомида беш порция сабзавот истеъмол қилиш лозимлигини таъкидлашди.

Аввалроқ, Европа университети шифокори ва ректори Юлия Юсипова қаришни “тўсиб қўйишга” ёрдам берадиган маҳсулотлар ҳақида сўз юритганди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ёшликни узайтириш сири инсоннинг овқатланиш ҳатти-ҳаракати билан боғлиқ бир неча омилларда мужассам. Хусусан, у маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, иложи бўлса, органик маҳсулотларни танлашни маслаҳат берди. Шунингдек, озиқ-овқат таркибида гормонлар ва антибиотиклар бўлмаслиги керак.