Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 май ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 487 тани, шундан қўшма корхоналар 5 848 та ва хорижий корхоналар 6 639 тани ташкил этмоқда.
2021 йилнинг 1 май ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:
Саноат – 4 031 та;
Савдо – 3 397 та;
Қурилиш – 1 029 та;
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 674 та;
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 533 та;
Ахборот ва алоқа – 350 та;
Ташиш ва сақлаш – 317 та;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 192 та.