Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 069 тани, шундан қўшма корхоналар 5 760 та ва хорижий корхоналар 6 309 тани ташкил этмоқда.
2021 йилнинг 1 март ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:
Саноат – 3 991 та;
Савдо – 3 199 та;
Қурилиш – 983 та;
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 697 та;
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 511 та;
Ахборот ва алоқа – 329 та;
Ташиш ва сақлаш – 328 та;
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 178 тани ташкил этади.