Пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йининг 24 август куни Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек туманларида иссиқ сув таъминот узилади.
Хабарга кўра, иссиқ сув таъминоти тўхтатиладиган жойлар қуйидагилар:
- Юнусобод тумани тўлиқлигича;
- Олмазор тумани тўлиқлигича;
Шайхонтоҳур туманининг:
- Ибн Сино мавзеси;
- Жарариқ мавзеси;
- Белтепа мавзеси;
- Ц-13, Ц-14, Ц-15 мавзелари;
Мирзо Улуғбек туманининг:
- Ц-1, Ц-2 мавзелари;
- Ҳамид Олимжон мавзеси.
Шунингдек, ҳокимлик аҳолидан келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.