Унда томонлар яқин йилларда эришилган натижалар ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича фикр алмашди.
Хусусан «QazaqGaz» компанияси томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалга оширилаётган лойиҳалар эътироф этилиб, кадрларини тайёрлаш ва малакасини оширишда эришган бой тажриба қозоқ компаниясига қўл келишини таъкидланди.
Муҳокамада «QazaqGaz» компанияси мутахассислари ҳозирда «Кошаган» кони ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида газни қайта ишлаш истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ўрганилаётганини айтиб ўтди. Бунда газ таркибидан қўшилган қийматдаги углеводород маҳсулотларини ишлаб чиқариш асосий мақсад эканлиги ва бу борада томонлар минтақада юқори самарали лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириши мумкинлиги таъкидланди.
Олиб борилган видео конференц алоқа мобайнида томонлар ўзаро кадрлар малакасини ошириш ва газни қайта ишлаш ва углеводородларни чуқур қайта ишлаш бўйича ишчи гуруҳларни шакллантириш ҳамда дастлабки ўрганишларни бошлашга келишиб олдилар, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.
Маълумот учун: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Қозоғистоннинг «QazaqGaz» АЖ компаниялари ўртасида нефть ва газ саноатини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш ва тажриба алмашиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланган. Меморандумга асосан ҳамкорликни кенгайтириш борасида «йўл харита»си ишлаб чиқилиб, чора тадбирлари белгиланган. «QazaqGaz» компанияси эса Қозоғистоннинг вертикал интеграллашган миллий газ компанияси бўлиб, геологик қидирувдан тортиб қазиб олиш ҳамда маҳсулотлар реализацияси фаолиятини олиб боради.