Тадбир давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам судланган фуқарога қишлоқ хўжалиги йўналишида фойдаланиш учун узоқ муддатга ижарага берилган ер майдони четида жойлашган иккита контейнер холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, контейнерлардан қуруқ ҳолатда сақланаётган жами 7 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, ИЖ-38 русумли пневматик қурол ва 12 мм калибрли 3 дона патрон ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.