Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг 15 июль куни соат 03:40 ларда Тошкент шаҳар, Сергели туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари кичик сержант Б.Акромов ва катта сержант С.Исроиловлар томонидан "Чанганг" русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Р.Ж.нинг маълумотлари текширилганда, ушбу фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 164 моддаси 2 қисми билан гумонланиб қидирувда эканлиги аниқланди.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Ж. Сергели тумани ИИО ФМБга топширилган.