Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида қиличбозлик бўйича қитъа чемпионати давом этмоқда. Бугун спортчиларимиз шпага мусобақаларида финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Улар дастлаб кувайтликларни 45:27 ҳисобида енгди. Чорак финалда Қозоғистон термаси мағлуб этилди – 42:40. Ярим финалда эса таркибида Токиода ўтган Олимпиада ўйинлари чемпионлари бўлган Япония терма жамоасини турнирдан чиқариб юбордик. Ҳисоб 36:35.
Роман Александров, Файзулла Алимов, Нодирбек Мўминов ва Жавоҳир Нурматовдан иборат жамоамиз финалда мезбонлар – жанубий кореяликлар билан учрашади.