Қувонарлиси, унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган шпагачи йигитларимиз кумуш медални қўлга киритди.

Финалда жамоамиз мезбон Корея Республикаси вакилларига қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашув 38:35 ҳисобида кореялик қиличбозларнинг ғалабаси билан якунланди.

Қайд этиш жоиз, шу тариқа қиличбозларимиз илк бор финал босқичида иштирок этди. Бу эса жамоамиз учун келгусида кутиб турган финаллар олдидан катта тажриба бўлди.

Ўз навбатида, ҳамюртларимиздан кейинги мусобақаларда янги ғалаба ва олтин медаллар кутиб қоламиз, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, мусобақани Қувайт устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган йигитларимиз чорак финалда Қозоғистон, ярим финалда таркиби Токио-2020 чемпионларидан иборат Япония терма жамоасини мағлубиятга учратди. 

Осиё чемпионати. Эркаклар, жамоавий шпага

Саралаш: Ўзбекистон – Қувайт 45:27

Чорак финал: Ўзбекистон – Қозоғистон 42:40

Ярим финал: Ўзбекистон – Япония 36:35

Финал: Ўзбекистон – Корея Республикаси 35:38