Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабарига кўра, ЖАР спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақа 9 мартга қадар давом этади.

Регламентга кўра, бугун ўсмирлар тоифасида яккалик беллашувлари ўтказилади. Унда йигитлар сабля ва шпага, қизлар рапира қуролида ғолиблик учун жанг қилишади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада қитъамизнинг 20 дан ортиқ мамлакатлари вакиллари иштирок этмоқда.