Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Бўка туманида яшовчи 33 ёшли (эркак) Х.Э. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Х.Э., М.Г.га тегишли бўлган банк картасини  ўғирлаб олгани, кейин ушбу банк картасининг устида ёпиштирилган қоғоздаги паролидан фойдаланиб, унинг ҳисобидаги 1.000.000 сўм пулни банкомат орқали нақдлаштиргани, пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани  маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.