19 март куни Ўш шаҳри делегацияси Андижонда бўлган, ушбу ташриф доирасида томонлар ижтимоий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришган эди.
Ушбу келишувлар ижроси доирасида ҳамда Андижон вилоятининг “In tour” ва Ўш шаҳридаги “Мундуз турист” фирмалари ҳамкорлигида ўшлик 100 нафар сайёҳнинг Андижонга сафарини ташкил қилди.
Давлат чегарасида илк сайёҳлар тантанали кутиб олиниб, меҳмонлар Андижоннинг диққатга сазовор масканлари, жумладан, Боғи Бобур маданият ва истироҳат боғи, Андижон ҳайвонот боғи, Жомеъ меморий мажмуаси ва Эски шаҳар дехқон бозорида бўлди.