Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида маълум қилди, деб хабар беради tass.ru.
“Биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2027-2028 йиллардаги доимий бўлмаган аъзолиги учун ўз номзодимизни илгари сурмоқдамиз”, деди у.
Унинг сўзларига кўра, БМТнинг ушбу “асосий органи”га ҳеч қачон сайланмаган Қирғизистон 2026 йил июнь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган сайловларда барча аъзо давлатларнинг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.
“Агар Қирғизистон сайланса, Кенгаш фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, шунингдек, унинг таркибини мувозанатли минтақавий вакилликни ҳисобга олган ҳолда кенгайтириш тарафдори бўлиб қолади. Африка давлатларидан Кенгашда вакил етишмаслигини ва 60 та аъзо давлат, жумладан Қирғизистон ҳеч қачон Хавфсизлик Кенгашига сайланмагани, айрим давлатлар эса бир неча бор сайлангани билан боғлиқ тарихий адолатсизликни бартараф этиш вақти келди”, деди Қирғизистон давлати раҳбари.