Меҳмонларни “Косонсой” чегара постида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов, Тўрақўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Бобуржон Қобилов кутиб олишди. Карнай-сурнай садолари остида қирғиз биродарларга таомилга кўра, нон-туз тутилди.
Куннинг иккинчи ярмида туман маданият марказида икки туман раҳбарларининг учрашуви ва туризм, боғдорчилик, саноат соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун меморандум имзолаш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.