“Кабар”нинг маълумотларига кўра, биринчи чоракда бошқа синфлар онлайн режимида ўқийдилар. Биринчи синф ўқувчилари ниқоб кийишлари ва масофани сақлашлари талаб этилади.
Синфда 15 нафардан ортиқ ўқувчи ўтирмаслиги керак. Ота-оналар ўз фарзандларини антисептиклар ва ниқоблар билан мактабга жўнатишади. Мактаб маъмурияти фақатгина ўз ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлайди.
Қайд этилишича, ота-оналар ўз фарзандини мактабга юбориш ёки уларга онлайн дарс бериш имкониятини танлаш ҳуқуқига эга.