Мамлакат таълим вазири ўринбосари Нодира Жусупбекова берган маълумотга кўра, Қирғизистондаги барча мактаблар карантин сабаб 24 декабрга қадар онлайн режимда таълимни давом эттиради.

Унинг қайд этишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ўткир респиратор вирусли инфекция ҳамда грипп касаллиги кўпаяётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Маълумот учун, аввалроқ мамлакатда 170 дан ортиқ мактаб айни шу сабаблар билан карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.