Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабрар бермоқда.
Мазкур Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Й. бошқа бир фуқаро М.га ўзини Миллий гвардия ходими деб таништириб, унинг Қирғизистон Республикаси, Жалолобод шаҳрида жойлашган «Заманбап Эл Аралик» университетидаги ўқишини Самарқанд давлат университетига кўчириб бериш эвазига 3 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.