Тиббий асбоб ускуналар ва ҳимоя воситаларидан иборат юкни топшириш маросими Ўш шаҳрида бўлиб ўтди.

1000 тонна ун, 60 тонна гипохлорид, 2500 та респиратор, 2500 та ҳимоя костюмлари, 5000 жуфт бир мартали қўлқоп, 5000 та тиббий ниқобдан иборат гуманитар ёрдам қирғиз халқига етказилди.

Пандемия даврида Ўзбекистон Қирғизистонга иккинчи маротаба гуманитар ёрдам кўрсатмоқда. Биринчи юк апрел ойининг бошларида юборилган. Бир ой ўтгач, Қирғизистон Республикаси Сардоба сув омбори талофотидан сўнг, Ўзбекистонга цемент ва озиқ-овқат борасида ёрдам кўрсатганди.