Бугунги кунда республикамизда сабзавот экинларини сақлашга мўлжалланган 4 400 дан ортиқ умумий сиғими 1,5 миллион тонна бўлган омборхоналар мавжуд.
Республикамизда 2022-2023 йил қиш мавсумига 583 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захира қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 640 минг тонна захира қилинган. Жумладан, асосий сабзавот экинлари:
291 минг тонна картошка захира қилиш режалаштирилган, амалда 297 минг тонна;
74,5 минг тонна пиёз захира қилиш режалаштирилган, амалда 93,2 минг тонна (айни кунда ҳудудларда захира миқдори 87 минг тонна ва аҳоли хонадонларида 232 минг тонна, жами 319 минг тонна пиёз маҳсулоти борлиги вилоятлар томонидан тасдиқланмоқда).
138,4 минг тонна сабзи захира қилиш режалаштирилган, амалда 159 минг тонна.
Қиш мавсумига захира қилинган сабзавотларни сақлашда ўзига хос меъёр ва талаблар мавжуд. Захирадаги сабзавот маҳсулотлари фаол шамоллатиш ва музлатгичли стационар омборларда ҳамда аҳоли хонадонларида мавсумий омборхоналарда сақланади. Ана шу йўл билан аҳолини сабзавотга бўлган эҳтиёжини йил давомида қондириш имконияти яратилади.
Сабзавотларни истеъмол қилинмагунча йўқотишларни камайтириш ва сифатини сақлаб қолиш учун оқилона бошқарув сабзавот сақлаш учун музлаткич ускуналардан (камералар ва бошқа қурилмалар) фойдаланиш асослидир.
Сабзавотларни сақлашга қуйиладиган талаблар
Ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларига — санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари (СанҚваН), давлат стандарти (ГОСТ), ташкилот стандартига асосан сақланишининг муайян талаблари белгиланган.
Яъни, ҳар бир маҳсулот қоида ва меъёрларда белгиланган маълум ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлигида сақланиши лозим.
Сақлаш режими қуйидаги муҳим омилларни ўз ичига олади: ҳарорат, ҳаво намлиги, ҳаво алмашинуви, газ муҳити ва ёруғлик таркиби.
Сабзавот маҳсулотларни сақлаш жараёнида белгиланган ҳаво ҳароратидан пасайиб кетиши маҳсулотларнинг музлаб қолишига сабаб бўлади.
Қуйида асосий сабзавотларни омборхоналарда сақлашда ҳаво ҳароратига қўйилган талаблари келтирилган:
пиёз — фаол шамоллатиш ва музлатгичли стационар омборларда ҳамда аҳоли ҳонадонларида мавсумий омборхоналарда сақланади. Бунда ҳаво ҳарорати -1 дан -3 даражагача ҳароратда ва нисбий намлик 80-90 фоизгача сақланади.
Совуткичлар бўлмаса, қиши барқарор бўлган ҳудудларда пиёз совуқ-иссиқ усулда табиий ёки фаол вентиляцияси бўлган, ҳароратни 18-25 даража оралиғида ва ҳаво намлигини 50-70 фоиз ушлаб турадиган омборларда сақланади.
Кузда ва баҳорда, қишда эса мос равишда -1 дан -3 даражагача ва 80-90 фоизгача. Қиши илиқ бўлган жойларда, музлатгичлар йўқ бўлганда, 18-25 даража ҳароратни ва нисбий ҳаво намлигини 50-70 фоиз ушлаб турадиган пиёз тўпламлари сақлаш усуллари қўлланилади.
Совуткичлар бўлмаса, қиши барқарор бўлган ҳудудларда пиёз совуқ-иссиқ усулда табиий ёки фаол вентиляцияси бўлган, ҳароратни 18-25 даража оралиғида ва ҳаво намлигини 50-70 фоиз ушлаб турадиган омборларда сақланади.
Кузда ва баҳорда, қишда эса мос равишда -1 дан -3 даражагача ва 80-90 гача. Қиши илиқ бўлган жойларда, музлатгичлар йўқ бўлганда, 18-25 даража ҳароратни ва нисбий ҳаво намлигини 50-70 фоиз ушлаб турадиган пиёз тўпламлари сақлаш усуллари қўлланилади.
Олимларимизнинг таъкидлашларича, сақлаш пайтида пиёз музлаб қолса кейинчалик ўз ҳолига келади, дейишади. Музлаш даражаси -3° даража ошмаган ҳолда пиёз қаватидаги тўқима сувлари, музлаган тўқима деворлари зарарланмайди ва ўз ҳолига келади.
картошка — фаол шамоллатиш ва музлаткичли стационар омборларда ҳамда аҳоли ҳонадонларида мавсумий омборхоналарда сақланади.
Совуткичли омборларда 2,5 дан 4 даражагача ҳароратда ва нисбий намлик 80-90 фоизгача сақланади.
Совуткичлар бўлмаса, қиши илиқ бўлган жойларда, музлаткичлар йўқ бўлганда, 8-10 даража ҳароратни ва нисбий ҳаво намлигини 80-90 фоиз ушлаб турадиган жойларда сақланади. Сақлаш жараёнида ҳаво ҳарорати пасайиб кетган пайтларда истисно тариқасида + 1° даражада, лекин 0° даражадан паст бўлмаган ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Бундан паст бўлиши маҳсулотнинг кескин музлашига олиб келади.
Сабзи, турп, шолғом, ош лавлаги -0,5 дан +1 даражагача бўлган тебранишлар билан 0 даража ҳароратда, лавлаги – 1-2 даражада, лекин 0 даражадан паст бўлмаган ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Фаол шамоллатиш билан жиҳозланган омборларда ҳароратни имкон қадар тезроқ оптималлаштириш керак.
Илдизмевали экинлари 95-98 фоиз оралиғида ҳаво намлигининг оптимал шароитида йиғиб олингандан сўнг дарҳол совуқ камераларга сақлаш учун жойланади. 0 даражадан ҳарорат паст бўлиши маҳсулотнинг кескин музлашига олиб келади;
карам — фаол шамоллатиш ва музлаткичли стационар омборларда сақлаш муддати нав ёки дурагайнинг сақлаш сифатига қараб 1-3 ойни ташкил қилади. (қисқа муддатли), 4-5 ой, 5-6 ой, ёки 7-8 ой (узоқ).
Озиқ-овқат карамнинг зич баргли навларини сақлаш пайтида ҳаво ҳарорати -1 дан 0 даражагача, паст бўйли навлар – 1,5 дан 0,5 даражагача, нисбий, ҳаво намлиги – 90-98 фоиз ичида.
Эслатма: шу кунларда пиёз масаласида жуда кўп саволлар берилаётгани бор гап. Масалага қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари атрофлича жавоб бериб келяпдилар. Шу ўринда, бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим. Махсус омборхона ва музлаткичларда сақланаётган пиёзларни музлаши билан боғлиқ гаплар асосга эга эмас.
Бу ерларда ҳаво ҳарорати мўътадил ва ўрнатилган талаблар доирасида бўлади. Захира мана шу маҳсулотлардан келиб чиқиб белгиланади ва статистик маълумотга киритилади. Аммо, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тармоғида тадбиркорлар ҳам айнан мана шу маҳсулотни етиштириб, сақлаш билан шуғулланганлар.
Одатда, улар кўпинча очиқ ҳаво ва мосланмаган ерларда пиёзни сақлашади. Табиийки, аномал совуқ ўз навбатида, ушбу маҳсулотларга таъсир қилган. Натижада, ана шу очиқ ҳаво остида қолиб кетганларигина музлаган. Айни кунда уларни жойидан жилдириш мумкин эмас.
Боиси, пиёз бирданига ҳаво ҳароратининг ўзгаришига жуда таъсирли. Бу эса маҳсулотни истеъмолга яроқсиз ҳолга келтиради. Галдаги вазифа ушбу очиқ ҳавода сақланган маҳсулотларни табиий йўл билан эришини кутиш ва шундан кейингина яроқлилига қараб истеъмол мақсадларига йўналтириш чораларини кўриш мумкин.