Шунингдек, вагонлар сони ҳам оширилади.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қўшимча қатновлар:
- «Тошкент – Самарқанд – Тошкент» йўналишида 2025 йилнинг 26 31 декабр кунлари ҳамда 2026 йил 4 январ куни «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча қатновлари ташкил этилади. Жами 14 та қўшимча рейс амалга оширилади.
- «Тошкент – Бухоро – Тошкент» йўналишида 2025 йилнинг 26 31 декабр кунлари «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча 4 та рейси бажарилади.
- «Тошкент – Хива – Тошкент» йўналишида 2026 йил 12 январга қадар қўшимча йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Мазкур йўналишда жами 12 та қўшимча рейс амалга оширилади.
Қўшимча вагонлар:
- «Тошкент – Хива – Тошкент», «Тошкент – Шовот – Тошкент», «Тошкент – Қўнғирот – Тошкент», «Тошкент – Термиз – Тошкент» ва «Тошкент – Бухоро – Тошкент» (Шарқ поезди) йўналишларида ҳаракатланувчи поездларга 2026 йил 12 январга қадар ҳар куни 4 тадан қўшимча вагонлар қўшилади.