Низом билан суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби белгиланди.
Низомга мувофиқ, туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 5 майга қадар қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини қабул қилади.
Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларнинг таклифларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиради.
Ҳар йили 20 майга қадар туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилади.
Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамда контурлар кесимида жойлаштирилган экин турлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотлар электрон базаси яратилади ва “электрон харита”га туширилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўйича таклифларини умумлаштирган ҳолда, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади.