Хусусан, қорамолчилик бўйича 108 та лойиҳада 60 минг 269 бош чорва моллари боқиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача амалга оширилган 18 та лойиҳада 3 минг 775 бош қорамол боқиляпти. Қўйчиликдаги 47 та лойиҳада 53 минг 977 бош қўйчилик ташкил этиш кўзда тутилиб, бугунги кунга қадар 2 та лойиҳада 2 минг 375 бош қўйлар олиб келинди.

Балиқчилик тармоғи учун мўлжалланган 5 та тумандаги 21 та лойиҳа асосида 24 гектар майдонда сунъий сув ҳавзаси, 14 гектар майдон интенсив ва 1 гектар майдонда УЗВ усулида ҳовуз ташкил этиш ҳисобига қўшимча 3 521 тонна балиқ етиштириш мўлжалланган эди. Шу кунга қадар 2 гектар сунъий ва 1 гектар майдонда интенсив сув ҳавзаларида балиқчилик ташкил этилди ва бунинг учун 2,4 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Асаларичилик бўйича 4 та туманда амалга ошириш учун мўлжалланган 4 та лойиҳада 275 та қутида асалари оилалари ташкил этилди.

Ҳозир вилоятда жами 97 та йирик паррандачилик хўжаликларида жами 17 миллион 220 минг бош парранда мавжуд бўлиб, йил якунига қадар амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига паррандалар сони 102 фоизга, тухум ишлаб чиқариш ҳажмини 103,2 фоизга ошириш режалаштирилган. 2020 йил ҳудудда 54,8 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқарилиб, жорий йил якунига қадар ушбу кўрсаткични 63 минг тоннага чиқариш мўлжалланган, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.