Ўзбекистон иқтисодиётининг глобаллашувини ҳисобга олган ҳолда 2017 йилда бошланган ҳукуматнинг кенг кўламли ислоҳотлари Марказий Осиёнинг ушбу давлатига хорижий капитални жалб қилишни рағбатлантирмоқда, деб хабар беради euronews.com.
“Одамларда бу ислоҳотлар ҳақиқатми ёки шунчаки сўзми, деган савол туғилади. Беш йилдан буён шу ерда эканман, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақиқатан ҳам реал эканини тасдиқлай оламан, улар билан соҳада инфратузилма, шарт-шароит яратилмоқда.
Потенциал маҳаллий табиий ресурслар ва меҳнат бозори (бу ерда аҳолининг 60 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардир) имкониятларидан фойдаланиш учун чет эл капиталининг кириб келиши учун имкониятлар яратилмоқда”, — дейди Silverleafe қўшма корхонаси бош директори Дэн Паттерсон.