Тадбирни туман ҳокими Шуҳратжон Тожиҳакимов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири ўринбосари Аъзамжон Абдуллаев, Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Эркинжон Нуралиев, “Аҳмад Фарғоний” номидаги Фарғона вилояти Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, Данғара туман Халқ таьлим бўлими, МФЙ раислари ва кутубхонанинг энг фаол китобхонлари иштирок этди.

Тадбирда 27-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби доирачилари, оркестри ва туман Маданият бўлими ходимлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилди.

- Мазкур тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раис ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев туманимиздаги уч нафар кам таъминланган аёлларга тикув машиналари ҳамда Ахборот-кутубхона марказига 100 донага яқин янги китоблар совға қилди. Шоирлар Бобур Бобомурод, Баҳодир Исо, Носир Зоҳид ва Шариф Қулмуҳаммадлар ўзларининг қаламига мансуб ижод намуналаридан ўқиб берди. Тадбир давомида Ахборот-кутубхона марказининг расмий каналларида ўтказилган онлайн танловларда ғолибликни қўлга киритган “Китобхон ота”, “Китобхон она”, “Энг ёш китобхон” ва “Ёш ҳикоячи” номинациялари бўйича китобхонлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. “Қишлоқда улғайган ёш ҳикоячиларнинг ижод намуналари менда катта таассурот қолдирди, -дейди шоир Бобур Бобомурод ўтказилган давра суҳбатида.

Шунингдек, мазкур маънавий ва маърифий тадбирда Найманча Маданият марказининг “Баҳор” ансамбли аъзолари томонидан ижро этилган рақслар барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Шоҳистахон НУРМАТОВА,

"Аҳмад Фарғоний" номидаги Фарғона вилояти

Ахборот-кутубхона маркази ходими