Мазкур фуқароларнинг муаммолари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги чора-тадбирлари ва Халқаро миграция ташкилотининг молиявий кўмагида ижобий ҳал этилди.

Хорижда қийин аҳволда қолган юртдошларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олди ва улар яшаш манзилига кузатилди.