Ана шундай тоифадаги фуқаролардан яна 9 нафари 17-18 декабрь кунлари Санкт-Петербург ҳамда Москва шаҳарларидан чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Таъкидлаш жоиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган юртдошларимиз асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

Шуни эътироф этиш жоизки, қийин аҳволга тушиб қолган бемор фуқароларимизга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси томонидан самолёт бортида махсус шарт-шароитлар яратиб берилди.