Бу Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий манбасидаги хабарда келтирилди.

Билдирилишича, аёл фарзанди билан молиявий қийин аҳволга тушиб қолади ва агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Фуқарога авиачипта олишда ёрдам кўрсатилиб, 4 июль куни Санкт-Петербург—Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилди.