Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тошкент шаҳар бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани, Ширин кўчасида тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида фуқаро А.Ш. ва М.А. лар томонидан Қизил китобга киритилган 1 дона Лочин қушини тегишли рухсатномасиз ноқонуний равишда сотилаётганлиги ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолатда ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексининг 90-моддасида белгиланган ҳуқуқбузарликни содир этган.
Лочин қуши қонуний тўхтамга келингунга қадар вақтинчалик Тошкент ҳайвонона боғига топширилди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судига тақдим этиш учун тайёрланаётгани маълум қилинади.