«Тавоис» қишлоғида истиқомат қилаётган Ф. Қаландаров «GRAND KONDITER TRANS SERVIS» масъулияти чекланган жамияти раҳбари. Тадбиркор маҳалласи ҳудудида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси, савдо мажмуаси ва кондитер цехида 50 нафардан ортиқ ёшларни иш билан таъминлади. У янги бир соҳани давлат рўйхатидан ўтказиш учун Қизилтепа тумани Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. Тадбиркор фикрича, авваллари мавжуд бўлган сарсонгарчиликлар ва бюрократия бартараф этилгани тадбиркорларнинг вақтини югур-югурларга эмас, бизнесини ривожлантиришга хизмат қиляпти.

Маълумот учун, Қизилтепа тумани Давлат хизматлари маркази орқали 2 380 та юридик корхона, 3 115 нафар тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. Жорий йилнинг ўзида 326 та оилавий корхона ҳамда 291 нафар якка тартибда фаолият юритаётган тадбиркорларга гувоҳномалар тақдим этилди.