Таклиф этилаётган чегара ўзгартиришларига мувофиқ, Жарқўрғон туманидан 4 740 гектар ер майдонини Қизириқ тумани таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.

Бу туманларни иқтисодий жиҳатдан бошқариш, 731 та оилада истиқомат қилувчи 4 230 нафар аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга замин яратади. Қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачиликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, Қизириқ туманини ижтимоий-иқтисодий тараққий эттиришга хизмат қилади.

Чегараларга ўзгаришлар киритиш масаласи тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари Кенгашлари ҳамда вилоят Кенгашида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқулланган.