Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин 6 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия томони ушбу иш “эҳтиёткор назорат остида” эканини маълум қилганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ИИВ маълумотларига асосан, Россия Федерацияси Тергoв қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи қўлга олинган ва унга оғирлаштирувчи ҳолатларда қотиллик ҳамда қотилликка суиқасд айблови қўйилган. Суд эса унга нисбатан ҳибс чорасини қўллаган.
Вазирнинг таъкидлашича, Россия томони тергов натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этишини ҳам билдирган. Сирожиддин Муҳриддин мазкур воқеани “бутун халқ учун оғриқли фожеа” деб атаб, иш мамлакат президенти ҳамда ТИВ томонидан алоҳида назоратга олинганини қайд этган.
Қобилжон Алиев 2025 йил 16 декабрь куни Москва вилоятидаги мактабда 15 ёшли Россия фуқароси томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Тожикистон ТИВ ҳодиса миллий адоват асосида содир этилганини маълум қилган, деб хабар берди darakchi.uz.