Тадбир давомида фуқаролар Б.С. ва У.Е. қўлбола усулда тайёрланган 8 та блокда жами 96 шиша (27 шиша 0,45 л ва 69 шиша 0,5 л) 46,65 литр “Қаратау” номли ароқ маҳсулотларини шартли харидорга жами 1,5 миллион сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Тадбир давом эттирилиб, олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Ж.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда 3 номдаги 149 шиша жами 72,8 литр қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимликлар борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.