Бундан кўзланган мақсад йирик савдо тармоқларида озиқ-овқат маҳсулотлари (ун, ёғ, гўшт, сут, шакар ва бошқалар) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларига тенг рақобат шароитини яратиш ҳамда улар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ўрганишлар ўтказмоқда.
Шу муносабат билан қўмита йирик савдо тармоқларида маҳсулотни етказиб берувчи ёки етказиб бериш таклифи рад этилган, шу жумладан, қуйидаги ҳолатларга дуч келган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ушбу ўрганишларда фаол иштирок этишга таклиф этмоқда.
Хусусан, йирик савдо тармоқлари томонидан:
– хизмат кўрсатиш имконияти бўла туриб асоссиз равишда шартнома тузишни рад этиш;
– йирик савдо тармоқлари томонидан етказиб берувчиларнинг товарларига нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш;
– бошқа йирик савдо тармоқлари билан шартнома тузмаслик шартини белгилаш ёки ушбу шарт билан шартнома тузишга розилик бериш;
– етказиб берувчиларга шартнома тузишда асоссиз талаблар белгилаш, шу жумладан товарни сотиб берганлик учун мукофот пули (ретро бонус) ва/ёки уни савдо растасининг истеъмолчиларга яққол кўринадиган жойларда жойлаштириш учун қўшимча тўлов тўлаш шартини мажбуран қабул қилдириш;
– товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, шу жумладан бир хил товар учун тўлов муддатларини ҳар хил белгилаш;
– маҳсулотлар учун тўловни амалга ошириш муддатларига риоя этмаслик;
– маҳаллий ва импорт товарларга нисбатан тенг бўлмаган шароитлар яратилганлиги ва шу каби бошқа ҳолатлар бозорда тенг рақобат таъминланиши билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса қўмитанинг сўровномаларида ўз таклиф ва мурожаатлари билан қатнашиб боришлари мумкин.
Қўмита томонидан ишчи гуруҳ тузилган ва бу борада комплекс ўрганишлар олиб борилиб, тадбиркор (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар)лардан таклиф ва шикоятларни қабул қилиш тизими фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, сўровномада (https://raqobat.gov.uz/ishchi-guruh/) таклиф ва мурожаатларни қўмита веб-сайти ҳамда 1159 ишонч рақами орқали қолдириш имконияти мавжуд.