Олимлар 20 йиллик тадқиқот давомида лаборатория шароитида лейкемиянинг саратон ҳужайраларини нобуд қилишда самарали бўлган иметелстат деб номланган янги дорилар синфини ўрганишга эътибор қаратишди. Маълум бўлишича, модда ҳужайра ўлимининг махсус турини – ферроптозни келтириб чиқаради. Мутахассислар бу жараённи биринчи марта саратон қон ҳужайралари намуналарида кўрсатишга муваффақ бўлишди.

Иметелстат лейкемик саратон ҳужайрасига киради ва ёғ кислоталари алмашинувини тартибга солувчи иккита муҳим фермент билан ўзаро таъсирга киришади. Бу ҳужайра мембранасининг ёрилишига, ўткир миелоид лейкозда саратон ҳужайраларининг нобуд бўлишига олиб келади.

Анъанавий даволаш усуллари фойда бермаган беморлар учун янги даволаш усуллари муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, дори воситаси бошқа саратон турлари учун ишлатилиши мумкин. Ҳозирги вақтда олимлар ўткир миелоид лейкоз билан оғриган беморларда клиник синовнинг иккинчи босқичини бошлаб юборишди, деб хабар беради lenta.ru.