Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг KFW банки ҳамкорлигидаги «Репродуктив саломатлик, Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» лойиҳаси кўмаги билан Сирдарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия, реанимация ва рентген бўлимларига 821,5 минг евро қийматига тенг бўлган замонавий ташхислаш ва даволаш тиббий асбоб-ускуналари келтирилган.
Натижада, мазкур муассасада болаларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш кўлами янада кенгайиб, хизмат кўрсатиш сифати ошди. Бемор болаларнинг қони таркибидаги электролитлар балансини аниқлаш йўлга қўйилди. Замонавий диагностика ва даволашда клиник протоколлар ва даволаш стандартлари амалиётга жорий этилиб, янгитдан ташкил этилган нейрохирургия бўлимида 20 дан ортиқ мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди, деб хабар беради Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.