“Қандли диабетга чалинганларни даволашда қондаги қанд миқдорини меъёрда ушлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу аломатлар ва асоратларни бартараф этиш этиш, ҳаёт сифатини ошириш имконини беради”, дейди тиббиёт фанлари доктори Роберт Шмерлинг.
Эми Хесс-Фишлнинг сўзларига қараганда, тўғри овқатланиш гипергликемиядан ҳимояланиш имконини беради. Бунда шакар ва углеродлар истеъмол қилишда меъёрга риоя қилиш, сабзавотлар, мевалар ҳамда донли маҳсулотлар истеъмол қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, спиртли ичимликлар истеъмол қилишни чеклаш ҳам муҳимдир, дейилади iz.ru сайтида.