Бугунга қадар Қонликўл туманида мазкур ишларни амалга ошириш мақсадида вилоятдан 4 та ҳайдов трактори, 3 та бульдозер ва 3 та эксковатордан иборат жами 10 та юқори унумли техника олиб борилган. Улар ёрдамида 10 гектар ер майдони ўзлаштирилиб, боғдорчилик ташкил этиш учун тайёрланмоқда. Ҳудди шундай ўзлаштирилиши режлаштирилган 120 гектар майдон шудгорланди, 2.1 километр зовур ва 2 километр суғориш тармоқлари тозаланди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Қайта ўзлаштирилаётган ер майдоннинг 10 гектарида «Сирдарё боғи» барпо қилинади.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва Қорақалпоғистон Республикаси Юқори Кенгаши раиси Мурат Камалов боғнинг рамзий илк кўчатларини ўтқазишди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати