Бундан бир неча йиллар муқаддам, Президентимиз ташаббуси билан БМТ шафелигида Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, денгизнинг қуриган тубида ҳимоя ўрмонзорлари, Амударё дельтасида эса кичик сув ҳавзалари барпо этиш ишлари бошлаб юборилганди.
Шу ишларнинг узвий давоми сифатида битилган мазкур иншоот, икки халқ, икки миллат вакилларини битта осмон остида, дўсти қардош бўлиб яшашлари учун муносиб туҳфа бўлади. Иншоотни очилиш маросимида Сирдарёлик ва Қонликўллик фаоллар, фахрий ва нуронийлар, жамоат ташкилоти вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари иштирок этиб, икки халқ, икки миллат вакиллари ўртасида ўрнатилган дўстлик ва қардошлик ришталари тўғрисида сўз юритди.
Шундан сўнг, Сирдарёлик фаол ва зиёлилар томонидан 3 000 дона китоб, янгитдан иш бошлаган, Сайхун ва Жайхун маънавият ва маърифат масканига топширилди.
Сирдарёлик миришкор ва бобо деҳқонлар Сирдарёда етиштирилган, тилими тилни ёргувчи полиз экинлари, сархил нози—неъматлар, танга дармон ҳисобланган қовоқдан тайёрланган таом ва пишириқлар сайили ташкил этган бўлса, Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббиёт ходимлари томонидан инсон саломатлигини сақлашда муҳим ўрин тутувчи озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси, умум таълим мактаблари ва маҳалла йиғинлари ҳудудида фахрий ва нуронийлар, шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Республикамизда кенг миқёсда ўтказилаётган, кўчат эк ва боғ ярат акцияси доирасида кўчат экиш юмушлари ҳам бажарилиб, Сирдарёликлар томонидан мингдан зиёд манзарали ва мевали кўчат экилди. 200 килограмм атрофида ош дамланиб, Қонликўллик фаоллар, фахрий ва нуронийлар учун дастурхон ёзилди.
Хуллас, Қонликўлда байрам бошланиб кетди. Ўтказилган тадбирда қонликўлликлар фаол иштирок этиб, дилларида катта рағбат ҳис этди.
Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят
Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби.