Мурожаат “Ўэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан ҳудудга бориб ўрганилди, дея хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати.
Ўрганиш давомида “Сардор йўл қурилиш” хусусий корхонаси раҳбари Жаҳонгир Ҳайитовнинг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари”нинг 14-банди талаблари қўпол равишда бузиб, “Норуда Инвест” МЧЖга тегишли 10 кВ шаҳобчанинг 2 ва 3 устунлар оралиғи қисмининг остидан “Сардор йўл қурилиш” хусусий корхонаси томонидан темир-бетон асос (фундамент) қурилиш ишлари бажарилаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан “Сардор йўл қурилиш” хусусий корхонасига “Норуда Инвест” МЧЖга қарашли 10 кВ ҳаво линияси шаҳобчасининг муҳофаза зонасида бажарилаётган қурилиш ишлари “Норуда Инвест” МЧЖ томонидан ёзма розилик олинганидан сўнг, амалдаги қоида талабларига мос равишда бажарилиши лозимлиги тушинтирилди.
Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун “Ўэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан Шаҳрисабз туман ҳокими, Шаҳрисабз ИИБ бошлиғи, Шахрисабз ФВБ бошлиғи номига тегишли чоралар кўришлари талабномалар киритилди.