ДХХнинг маълум қилишича, у Тошкент шаҳрида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқарога тегишли 7 турдаги, жами 187 дона қадоқ минерал ўғит маҳсулотларини “Навоий” чегара божхона пости орқали ўтказиб бериш эвазига 20 млн сўм талаб қилган.

Мазкур ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди.

Инспектор сўралган пул маблағини пойтахтнинг Олмазор тумани ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.