Олимпиаданинг вилоят босқичи Давлат тест маркази томонидан 2021 йил 20-21 февраль кунлари барча ҳудудларда ўтказилади.

Олимпиада уч гуруҳга бўлинган ҳолда (биринчи гуруҳ – 5-6-7-синф, иккинчи гуруҳ – 8-9-синф, учинчи гуруҳ – 10-11-синф) ташкил этилади.

Бунда:

биринчи гуруҳ учун жами 20 та, жумладан, 6 та стандарт, 7 та мантиқий, 7 та ностандарт тест топшириғи ва 80 дақиқа вақт;

иккинчи гуруҳ учун жами 25 та, жумладан, 8 та стандарт, 8 та мантиқий, 9 та ностандарт тест топшириғи ва 100 дақиқа вақт;

учинчи гуруҳ учун жами 30 та, жумладан, 6 та стандарт, 10 та мантиқий, 14 та ностандарт тест топшириғи ва 120 дақиқа вақт ажратилади.

Стандарт тестларнинг ҳар бир тўғри жавобига 2,1 баллдан, мантиқий тест топшириқларига 3,2 баллдан, ностандарт тест топшириқларига 4,3 баллдан берилади.

Тест синовлари ўзбек ва рус тилларида ўтказилади.