Маълум бўлишича, институт талаба қизларидан бири 4-апрел куни вазирлик Телеграм каналининг мулоқот ботига қизлар яшайдиган талабалар турар жойи хоналаридан бирига кузатиш камераси яширинча ўрнатилгани ҳақида маълумот берган.

Вазирлик ахборот хизмати шикоят қилган қиз билан суҳбатлашгач, вазирликнинг Фарғона ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан Қўқон педагогика институтига бориб, вазият ўрганилган. Жараён давомида хонага видеокамера ўрнатилгани аниқланган.

“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини ва айбдор шахслар аниқлангач, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади”, — дейилади хабарда.